#Эълон

Депутатлар диққатига!

 

    Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси чақирилмоқда.

    Кун тартибида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли байённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайин тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи.

2. Оқдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИнинг 197-бандида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликованинг хисоботи тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойихасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 сентябрдаги ПК-4840-сон карори ижроси юзасидан истеъмолчиларига элекгрон газ хисоблагичларни ўрнатиш, уларни ягона биллинг тизимига улаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида “Оқдарё туман газ” филиали бошлиғи У.Хошимхоновнинг хисоботи тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 24 майдаги КҚ-226-IV-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишда белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Бурхоновнинг ҳисоботи тўғрисида.

5. Туманда “2021-2023 йилларга мўлжалланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш” Дастури юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси хузуридаги Оқдарё туман ирригация бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳабибовнинг ҳисоботи тўғрисида.

6. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси М.Мусаевнинг сайлов якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM