Олтин медал соҳиблари тақдирланди

 

Олтин медал соҳиблари тақдирланди

 

Жорий йилда Оқдарё туманида 11-синфни битирган 2021 нафар ўқувчилар орасидан муносиб намуна кўрсатган  35  нафари олтин  медаллар олишга муваффақ бўлдилар. Шу муносабат билан бугун Оқдарё туман ҳокимлигида иқтидорли ўқувчиларни тақдирлаш байрам тадбири бўлиб ўтди,

Тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов сўзга чиқиб, мактабнинг 11-синфини аъло баҳоларга битириб, олтин медални қўлга киритган ёшларни улкан муваффақият билан қутлади.

Шундан сўнг 35 нафар мактаб битирувчиларига олтин медалларни сектор раҳбарлари тантанали равишда топширишди. Шунингдек, "Вилоят ҳокими фан олимпиадаси"да иштирок этиб, ғолиб бўлган 5 нафар ўқувчи фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳамда жорий йилда ўтказилган “Илк қадам дастури” бўйича имтиҳонларда юқори бал тўплаган 11 нафар ўқувчи туман ҳокими стипендияси билан тақдирланди.

 

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM