Оқдарё туманида 2021 йил январь-март ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича статистик маълумот

Оқдарё туманида 2021 йил январь-март ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича статистик маълумот

       Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь-март ойларида Оқдарё туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 94,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,3 % ни ташкил этди.

          Ҳисобот йилида 49,9 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб,   2020 йилга нисбатан 116,6 фоизни ташкил этди. Жумладан, 13,6 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 27,3 % ни, 36,3 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 72,7 %  (2020 йил январь-мартига нисбатан мос равишда 26,5 ва 73,5 фоиз)ни ташкил қилди.

 

      2021 йилнинг январь-март ойларида истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш улуши,
% да

 

                 Саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

            Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.

            2021 йилнинг январь-март ойларида туманда ишлаб чиқарилган  94,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларининг 62,6 млрд. сўми ёки 66,0 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидир.

 

    Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари таркиби, млрд. сўмда

 

          Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин.

        Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-март ойларида 94,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 % ни ташкил этди, шунинг билан бирга давлат секторида 0,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 0,1 % ташкил этса, нодавлат секторида 94,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 99,9 % ни ташкил этди.

 

      Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида

      давлат ва нодавлат секторларининг улуши, % да

          

            Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади. 
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажмини шаҳар ҳамда туманларни вилоят кўрсаткичлари билан таққослаш орқали таҳлил қилиш, саноат маҳсулотини аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини кузатиб бориш, ҳудудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

    2020 йилнинг январь-март ойларида туманда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоятнинг жами саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилишидаги улуши 2,1 фозни ташкил этди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми туманда 585,9 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,4 фоизни ташкил қилди.

           Шунингдек, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 49,9 млрд. сўмга етиб, вилоятнинг жами истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишида 1,7 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 308,1 минг сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97,7 фоизга ошди.

 

 Оқдарё туман статистика бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM