Давра суҳбати ўтказилди

Ер муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларини амалиётда тўғри қўллаш юзасида суд раислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

 

   Қонунчиликдаги янгиликларни амалиётда тўғри қўллаш, ҳуқуқий соҳада идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида 2021 йил 14 июл куни Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Жураев, фуқаролик ишлари бўйича судининг раиси Ш.Турдалиев ва судьяси Ф.Шариповлар томонидан Оқдарё тумани Давлат хизматлари марказида давра суҳбати ўтказилди.

   Давра суҳбатида Оқдарё туман ҳокимлиги бош юрисконсульти, туман қурилиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Оқдарё туман бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг Оқдарё туман филиали масъул ходимлари, фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этди.

  Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан жорий йилнинг 8 июн куни қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6243 – сонли фармон ва 6 июл куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177 сонли қарори хусусида тўхталиб ўтилди.

    Хусусан, ПФ-6243 – сонли Фармонга кўра 2021 йил 1 августдан:

ер участкалари хусусий секторга–мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилишлиги;

ер участкалари давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишлиги;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинишлиги;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинишлиги;

барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилишлиги (айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтда ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади);

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишлиги (ушбу ерлар хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин) ;

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси мулкдорларга умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишлиги маълум қилинди.

    Суҳбат жараёнида судьялар томонидан фармонда ер муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича кўрсатилган чора-тадбирлар, уларнинг келгусида фуқаролар ва юридик шахслар учун аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

    Тадбир давомида фуқаролар ва юридик шахс вакиллари ерга эгалик қилиш билан боғлиқ муаммолар, уларни ҳал этиш юзасидан берилган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

           

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM