Депутатлар диққатига!

 Депутатлар диққатига!

    Жорий йилнинг 10 август куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси чақирилмоқда.
    Кун тартибида:
1. “Темир дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида  туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи.
2.  “Аёллар дафтари” рўйхатига қўшимча хотин – қизларни киритиш бўйича маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Маликованинг ҳисоботи.
3. Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари О.Синдаровнинг 2021 йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
4. Туманда замонавий кутубхона қуриш ва уни китоблар билан ҳамда моддий техник базасини тъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM