Муҳим масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Муҳим масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов раҳбарлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, тиббиёт ходимлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, туманда “COVID-19”қарши эмлаш ишларини олиб борилиши, банклардан олинган кредитларни ундириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари муҳокама этилди. Муҳокама этилган масалалар юзасида масъулларга қатъий топшириқлар берилди. Шунингдек, туман раҳбари яқинлашиб келаётган қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан туманимизда бунёдкорлик ишларини олиб бораётган соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб, уларга мақтов ёрлиқларини топширди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM