Томорқа - даромад манбаи!

Томорқа - даромад манбаи!

  Заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади.
Авазхон Раҳматов 4-сектор ҳудудидаги Янгиравот-1 маҳалласи Домсайид қишлоғида истиқомат қилади. Қарийб 10 йилдан буён ҳовлисидаги томорқада иссиқхона ташкил этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келмоқда.
–Бошида  бир сотихлик иссиқхона қурдим, – дейди А.Раҳматов. – Ҳозирда томорқамда 5 та исиқхона бўлиб, жами майдони 6 сотих бўлди. Ҳар икки кунда 800, 900 килограмдан бодиринг териб сотиб, бир йилда 60-70 миллион сўм даромад оламиз. Даромад меҳнатимизга яраша бўлмоқда. Нолимаймиз. Фарзандларимиз билан эл дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қиламиз. Харидорларнинг ўзлари уйимиздан олиб кетади.
     Дарҳақиқат, меҳнат қилган кам бўлмайди. Туманимизда ҳозирги вақтда иссиқхона қуриб, томорқасидан мўмайгина даромад олаётган тадбиркор оилалалар сони кун сайин кўпаймоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM