Маҳалла тизими ходимлари иштирокидаги ўқув семинари ўтказилди

Маҳалла тизими ходимлари иштирокидаги ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 26 август куни 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Маҳалла тизими ходимларининг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган  ўқув семинари бўлиб ўтди.  Мазкур ўқув семинари туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда

35 та фуқаролар йиғини раислари иштирокида ўтказилди.

Ўқув семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, сайловларда овоз бериш қоидалари хусусида ҳуқуқий-тарғибот материаллари асосида кенг маълумотлар бериб ўтилди.

 Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM