Ҳоким мурожаат билан келган фуқарога раҳмат айтди

Ҳоким мурожаат билан келган фуқарога раҳмат айтди

Бугун тумандаги Халқ қабулхонаси биносида Оқдарё туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам ажратиш, газ баллон, алимент, тиббий ёрдам каби масалалардаги мурожаатлари эшитилди ва масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул давомида айрим мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Жумладан, Бобур маҳалласидан I гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро А.Ибрагимовнинг ҳозирда олий ўқув юртининг 4-курсида таълим олаётганлиги ва таълимдан бўш вақтида ўқитувчилик қилиш ниятида иш сўраб қилган мурожаати жойида қаноатлантирилди. 
-Раҳмат, шу болага. Ногиронлиги бўлсада ўзи меҳнат қилиб пул топишни истаяпти. Бу каби виждонли инсонларни ҳамиша қўллаб-қувватлашимиз керак,  -дея ҳоким миннатдорчилик билдирди ва туман ХТБ мутасаддиларига тегишли тартибда ишга олиш бўйича топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM