Вилоят ҳокими ўринбосари 2-сектор ҳудудида ўрганиш олиб борди

Вилоят ҳокими ўринбосари 2-сектор ҳудудида ўрганиш олиб борди

 Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов туманимизда бўлиб, 2-сектор ҳудудида поликлиникаларда эмлаш ишларини олиб борилиши, секторда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар, мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда янги қурилаётган кутубхона биносининг қурилиш ишлари билан яқидан танишди. Ўрганиш давомида Х.Очилов мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида туман мутасаддилари ва тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM