Миёнқол маҳалла фуқаролар йиғинининг янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Миёнқол маҳалла фуқаролар йиғинининг янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, бугун туманимизда кенг нишонланаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Миёнқол маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биносиини фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.
Замонавий талаблар асосида бунёд этилган мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техник воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM