Халқ қабулхонасида ҳоким қабули бўлиб ўтмоқда

Халқ қабулхонасида ҳоким қабули бўлиб ўтмоқда

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида Оқдарё туманида ҳафтанинг ҳар жума куни туман ҳокимининг қабули ўтказиб келинмоқда.

Айни пайтда туман ҳокими Н.Сулаймонов тумандаги Халқ қабулхонаси биносида тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда.

Қабул давомида қурилиш, йўлни таъмирлаш, тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиш, субсидия олиш, коммунал ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, ечими осон мурожаатлар жойида бартараф этилмоқда. Қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қисқа муддатда ҳал этиш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилмоқда. 
Ҳоким қабули давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM