Даҳбед шаҳарчасида янги Ахборот-кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилди

Даҳбед шаҳарчасида янги Ахборот-кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилди

 

Бугун Оқдарё туманининг Даҳбед шаҳарчасида янгитдан барпо этилган ахборот-кутубхона маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман сектор раҳбарлари, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этган эди. Ушбу учрашувда Шафоатхон Абдуллаева даҳбедлик фаол ёшлар вакили сифатида Давлатимиз раҳбаридан шаҳарчада ҳам ахборот-кутубхона барпо этилишида амалий ёрдам сўраган эди. Бу таклиф юртбошимиз томонидан қўллаб-қувватланди ва қарийб 2 миллиард сўм маблағ эвазига ушбу ахборот-кутубхона биноси барпо этилди.

Ахборот-кутубхона бўлими 5000 га яқин янги адабиёт, 26 та компьютер жамланмаси, мебель жиҳозлари билан таъминланди, электрон адабиётлар билан танишиш бўйича керакли имконият яратилди.

Энг муҳими, ҳудуд аҳолиси, хусусан ёшлар учун 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида китоб ўқиш, илм-фан сирларини эгаллашда ажойиб имкониятга эга бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM