Атроф-муҳит ободлигига барчамиз масъулмиз

Атроф-муҳит ободлигига барчамиз масъулмиз

Бугун ҳам эрта тонгдан Тоза ҳудуд ДУК ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ходимлари Амир Темур кўчасида навбатдаги ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Тозалаш ишлари доирасида ҳудудлардаги белгиланмаган жойларда тўпланган чиқинди  уюмлари ва ариқлар тозаланди.

Унутманг! Яшаётган жойимизнинг ободлиги, саранжом-саришталиги ўзимизга боғлиқ. Биз нафақат ўз уйимиз, балки яшаб турган кўчамиз, маҳалламиз, ҳаттоки шаҳримиз ободлиги учун ҳам масъулмиз. 

Аммо, айрим фуқароларимиз чиқиндиларни махсус чиқинди  идишларига ташламасдан йўлакчаларга, бетон ариқларга ташлаб кетаётганлиги таажубли. Айрим ҳайдовчилар йўлга машина эшигидан пластмас сув идишларини, писта пўчоқларини ташлаб кетаверишади.

Бу билан биз куннинг иссиқ ва совуқ кунларида ҳам ўз вақтларини аямай туманимиз ободлиги учун жон куйдираётган инсонлар меҳнатига беписандлик қилмаяпмизмикан???

Хулоса сиздан, азиз замондош!

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM