170 нафар хотин-қизларга пишириқ печлари тарқатилди
Туманимизда “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, уларнинг ўзини-ўзи банд қилишида кўмаклашиш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида нон маҳсулотлари, хусусан пишириқлар тайёрлаш истагини билдирган 170 нафар аёлларга пишириқ печлари тарқатилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати