Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 халқаро магистрал йўлининг ён артофлари ободонлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари экилади

Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 халқаро магистрал йўлининг ён артофлари ободонлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари экилади

Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 халқаро магистрал йўлининг ён артофларини дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акция доирасида ободонлаштириш, манзарали дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган бўлиб, шу муносабат билан бугун Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда бир гуруҳ масъуллар иштирокида махсус автобус орқали магистрал йўлининг ён артофларида амалга ошириладиган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, муҳокама қилинди. 

Муҳокамалар давомида йўл атрофидаги бўш ерларга ишлов бериб, кўчат экишга тайёрлаш ва экилган кўчатларни суғориш масаласида масъулларга топшириқлар берилди. 

Шунингдек, туман раҳбари Амир Темур кўчасида бунёд этилган саломатлик йўлакчаси атрофига манзарали дарахт кўчатларини экиш учун тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM