Ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

“Аёллар дафтари”даги ишсиз хотин-қизларни доимий иш ўрни билан таъминлаш Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймоновнинг диққат марказидаги муҳим масалалардан бири ҳисобланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман раҳбари бошчилигида ҳудудлардаги ишсиз хотин-қизлар тумандаги Амир Темур маҳалласида жойлашган “Зарафшон Текстил” тикув фабрикасидаги мавжуд бўш иш ўринларига таклиф этилди. 
Таклиф этилганлар корхонадаги иш жараёни ва ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, корхона билан меҳнат шартномаси тузадиган бўлишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM