Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилари ҳолидан хабар олинди

Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилари ҳолидан хабар олинди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман ХТБ мудири С.Ортиқовалар 2-умумтаълим мактабининг 9 синфида якка тартибда таълим олувчи ўқувчи Самандар Саидрасуловдан хабар олишиб, ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар каби совғалар тақдим этишди. Шунингдек, бир неча кун олдин 18- мактабнинг якка тартибда таълим олувчи ўқувчиси Маржона Келдиёровадан хабар олишган эди.Раҳбарлар ўқувчиларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, ота-оналардан  болаларнинг соғлигини тиклаш учун қандай ёрдам кераклиги, ўқитувчилар томонидан ўтилаётган дарсларнинг сифати бўйича ота-оналар билан суҳбатлашишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM