“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

”Бугун 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди. 
Учрашувда туман ҳокими тадбирнинг ёшлар ҳаётидаги муаммоларни жойида ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
 Қабулда ёшларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан билдирилган муаммолари ҳамда таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM