Тиббий хизмат сифатини ошириш йўлида

Тиббий хизмат сифатини ошириш йўлида

      Бугун Оқдарё туман ҳокими Н. Сулаймонов аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, тиббиёт муассасаларидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини кўздан кечирди. 
     Хусусан, ўрганиш давомида ҳоким кардиология бўлимидаги шароитлар билан яқиндан танишиб, бўлимда юрак қон-томир касалликлари бўйича даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш борасида тегишли мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.

          Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM