“Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

”Бугун Кумушкент маҳалласидаги 32-умумтаълим мактабида Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратовнинг кумушкентлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ҳам иштирок этган мазкур учрашувда туман ҳокими ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
 Қабулда ёшларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Хусусан, ўз-ўзини банд қилиш мақсадида мурожаат қилган ёшлардан бир нафарига мотокультиватор, икки нафарига тикув машинаси берилди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан билдирилган муаммолари ҳамда таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM