Ижтимоий уйда яшовчи фуқаролар муаммолари жойида ўрганилди

Ижтимоий уйда яшовчи фуқаролар муаммолари жойида ўрганилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов фаол жамоатчи нуронийлар, Маҳдуми Аъзам жоме масжиди имом хатиби ҳамда тегишли масъуллар иштирокида Даҳбед маҳалласидаги ижтимоий уйда яшовчи фуқаролар муаммоларини ўрганди. Ўрганиш давомида туман раҳбари ҳар бир хонадонга алоҳида кириб, фуқаролар билан суҳбат ўтказди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш, фуқароларни яшаш шароитини янада яхшилаш борасида масъулларга топшириқлар берилди. 
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM