Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

2022 йилда Оқдарё туман маҳаллий бюджет даромадларининг ортириб бажарилган қисмининг 45 фоизи “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш учун йўналтирилади.

Бу ҳақда бугун Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида айтилди. 

Туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирок этган мазкур матбуот анжуманида Оқдарё туманида маҳаллий бюджет имкониятларини кенгайтириш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM