Молия вазири ўринбосари Оқдарёда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганди

Молия вазири ўринбосари Оқдарёда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганди

Бугун Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев Оқдарё туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамроҳлигида Пичоқчи, Оқдарё, Темирак ва Пахтаобод маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганиш давомида вазир ўринбосари экспортёр корхоналардан Пичоқчи маҳалласидаги "PICHOKCHI DRY FRUITS" МЧЖ ҳамда Пахтаобод маҳалласидаги “AFROIL USMAN” МЧЖ корхоналари фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Шунингдек, вазир ўринбосари Оқдарё маҳалласи Бўтанош қишлоғида аҳоли хонадонларини ўрганиб, қишлоқ кўчасига тош ётқизиш, фуқаролар хонадонида инкубатор, иссиқхона ва паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳоким ёрдамчисига тавсиялар берди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM