Ҳоким ва профилактика инспекторлари учрашуви ўтказилди

Ҳоким ва профилактика инспекторлари учрашуви ўтказилди

 Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг профилактика инспекторлари ва раислари иштирок этган мазкур тадбирда маҳаллаларда жиноятчилик содир этилишини олдини олиш масалалари муҳокама этилиб, бу борада чора-тадбирларни янада кучайтириш юзасида топшириқлар берилди. Шунингдек, тадбирда жиноятчилик кузатилмаган “Яшил ҳудуд” ҳисобланган маҳаллаларнинг профилактика инспекторларига туман ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM