#жараён
Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов Суғончи маҳалласида яшовчи фуқаро Нодира Мелиеванинг мурожаати бўйича жойига бориб ўрганди. Фуқарога “Аёллар дафтари”да турганлиги боис ўз-ўзини бандлигини таъминлаши учун асбоб-ускуна ёрдами кўрсатилиши таклифи билдирилди. Шунингдек, туман раҳбари Суғончи маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, маҳалладаги вазият, муаммолар хусусида фикр-мулоҳазалар алмашди.