Туман Ободонлаштириш бошқармаси 2 дона янги юк машиналари билан таъминланди

Туман Ободонлаштириш бошқармаси 2 дона янги юк машиналари билан таъминланди

Оқдарё туманида ободонлаштириш ишларини хусусан, ички йўлларни таъмирлаш кўламини янада ошириш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси 2 та “KAMAZ 65115” русумли (самосвал) юк машиналари билан таъминланди. 
Мазкур юк машиналари туман маҳаллий бюджетининг Ободонлаштириш бошқармаси харажатлар сметасидан ажратилган маблағ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармони бўйича Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларидан ажратилган маблағ ҳисобига олиб келинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM