1-Сектор штабида муҳим масалалар юзасидан топшириқлар берилди

1-Сектор штабида муҳим масалалар юзасидан топшириқлар берилди

Бугун 1-сектор штабида сектор раҳбари Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этган мазкур йиғилишда маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари, деҳқон хўжаликлари учун ижарага берилган ер майдонларига “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида харидоргир экинлар экиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилиш маҳаллалардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида фикрлар алмашилиб, сектор раҳбари томонидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM