Жорий йилда туманимизда 850 гектар ер майдонида соя етиштирилади

Жорий йилда туманимизда 850 гектар ер майдонида соя етиштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги “Соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё туманида 2022 йил ҳосили учун 850 гектар ер майдонида соя экилиши ва етиштирилиши режалаштирилгаган. Бугунга қадар туманимизда 300 гектардан ортиқ майдонга соя экиш ишлари бажарилди. Айниқса, 1-сектордаги “Қаҳрамон” ММТП ҳудудида соя уруғини ерга қадаш ишлари қизғин амалга оширилди. 
Шунингдек, белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари далаларида соя экиш ишлари давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM