#Оқдарё_семинар

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг билим ва кўникмалари оширилмоқда 

   Маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаган номзодларнинг фаолиятга самарали киришиши учун талаб этилган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадига қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов иштирок этди ва  семинарни очиб берди.
Мазкур семинар 2 кунга мўлжалланган бўлиб, унга Самарқанд Давлат Университети доценти Гулноза Султонова тренер-модераторлик қилмоқда. 
Семинар дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ҳоким ўринбосарларининг жамоатчилик билан алоқаларини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни турар жой билан таъминлаш каби мавзулар ўрин олган.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM