РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни “ZO‘R TV” телеканалининг “BU KUN” дастурида Оқдарё тумани “Тараққиёт” МФЙда ҳужжатларда аҳолига хизмат кўрсатиш, иш ўринлари яратиш каби ваъжлар билан олинган ерларга аҳоли хонадонлари қурилаётгани танқид остига олинган видео лавҳа ёритилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан иш Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судига оширилган бўлиб, суднинг ҳукмига асосан ҳозирги кунда ноқонуний қурилмани суд тартибида бузиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM