Фуқаролар мурожаати жойига бориб ўрганилди

Фуқаролар мурожаати жойига бориб ўрганилди

Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов бугунги иш фаолиятини Мустақиллик маҳалласи “Зарафшон” 1-тор кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишдан бошлади.
Фуқароларнинг йўлни таъмирлаш масаласидаги муаммолари тегишли масъуллар иштирокида жойида ўрганилиб, тез кунларда мазкур кўчани мукаммал таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда маҳалладаги наъмунали кўчалардан бирига айлантириш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM