Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

 

Жорий йил 30 июнь куни ҳайдовчи Б.Лутфуллаев бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини бошқариб бориб, Оқдарё тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобил йўлининг 33 км.да бошқариб боришида ушбу йўналишда унинг олд томонида қайрилиб олиш жойида тўхтаб турган “Зил” русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада “Ласетти” машинасидаги йўловчи Г.Муродова турли даражада тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Юз берган ҳолат бўйича бугун Янгиобод маҳалласида Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов,  Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосри О.Алимов, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Холиқов, тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

 Вилоят ИИБ ЙҲХБ ўринбосари подполковник О.Алимов томонидан мазкур содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишига омил ва сабаб бўлган ҳолатларга алоҳида тўхталиб, айрим фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб оилаларнинг бошига кулфат олиб келаётганлигини биргина шу бахтсиз ҳодиса мисолида келтириб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда кенг жамоатчилик вакилларини ҳамкорликка чақирди.

Муҳокама йиғилиши якунида йўл транспорт ҳодисалари борасидаги видеоролик  намойиш этилди. Шунингдек, Оқдарё туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Холиқов томонидан иштирокчиларга тарнспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган тарқатма материллари тарқатилиб, хатолар такрорланиши учун эмас, балки хулоса чиқариш учун эканлигини яна бир бор тушунтирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM