Судьялар Оқдарё туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказди

Судьялар Оқдарё туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказди

 

2022 йил 06 июль куни Оқдарё туманида жойлашган 54 мактаб биносида жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси И.Дониёров, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг раиси Ш.Турдалиев, иқтисодий ишлар бўйича Пайариқ туманлараро судининг раиси Б.Жураев ва Оқдарё туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Уроқовалар томонидан “Галаравот”, “Турон”, “Суғончи”, “Янгиқўрғон”, “Янгиҳаёт”, “Ойтамғали” ва “Янгиқишлоқ” маҳаллаларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун уларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.  Сайёр қабул давомида муаммолари мавжуд бўлган, ҳуқуқий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муражаатлари эшитилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилиб, қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёни, умумхалқ муҳокамасини тартиблари ва аҳамияти ҳақида батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси И.Дониёров “Оилавий зўровонлик” ҳамда “Одам савдоси”га оид жиноятларга қарши курашиш, ушбу жиноятларни олдини олиш, гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.

 

Илёс Дониёров,

жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM