Юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш борасида семинар ўтказилди

Юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш борасида семинар ўтказилди

 

Бугун Оқдарё туман 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими Аслиддин Хушназаров, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходими Т.Шукуров, Оқдарё туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари Ш.Рахматов, Х.Яхшибоев ва Ж.Холназаровлар томонидан Оқдарё туманидаги умумтаълим мактаблари, Мактабгача таълим ташкилотлари, Спортни ривожлантириш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат солиқ инспекцияси ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги 18 мартдаги «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-173-сонли карори ижросини таъминлашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда, «E-huquqshunos» электрон тизимига уланиш ва хужжат айланиши тартиби, тизимнинг кулайликлари ёритилиб, юридик хизмат кўрсатиш назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига «E-huquqshunos» электрон тизимида ишлаш учун электрон рақамли калитлар тарқатилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM