"Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида тарғибот тадбирлари Оқдарё туманида ҳам бўлиб ўтмоқда

"Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида тарғибот тадбирлари Оқдарё туманида ҳам бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда вилоятимизда "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиор остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Айни пайтда Лойиш шаҳарчасидаги “Бўстон она” базмгоҳида бошланган тадбирда Оқдарё тумани сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, таълим ва тиббиёт муассасалари масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат 450 нафар тингловчи иштирок этяпти. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Маърупов маъруза қиляпти.
Тадбирда фарзандлар тақдирига хавф солаётган иллатлар ҳамда улардан ҳимояланиш нечоғлик муҳимлиги хусусида сўз бормоқда. Тадбир давомида ана шундай иллатларнинг аянчли оқибатлари акс этган видеороликлар намойиш этиляпти.
Бу каби тадбирлар туман маҳаллалари ва таълим муассасаларида ҳам давом этяпти.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM