Сайёр қабулда хотин-қизлар мурожаатлари эшитилди
Бугун Оқдарё туман истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева ҳамда “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти илмий ходими Жахонгир Рустамовлар томонидан тумандаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабул давомида жами 41 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 5 та мурожаат жойида ҳал этилди ва 36 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати