Бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари рағбатлантирилди

Бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари рағбатлантирилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жисмоний шахсларлардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқ тушумлари, маҳаллий бюджетга белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш борасида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек йиғилишда Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Йигитали Фарходов иштирок этиб, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириши борасида қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб, батафсил маълумотлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM