Оқдарё маҳалласида “Обод маҳалла маркази” ташкил этилмоқда

Оқдарё маҳалласида “Обод маҳалла маркази” ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамроҳлигида  Оқдарё маҳалласида ташкил этилаётган "Обод махалла маркази" билан яқиндан танишиб, марказда аҳолига қулайликлар яратиш ва доимий даромад билан таъминлаш бўйича ташкил этилиши лозим бўлган фаолият турлари бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Обод маҳалла марказида ташкил этилган янги тадбиркорлик фаолияти турларини очилиши муносабати билан нуронийлар иштирокида эҳсон учун қўй сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. 
 
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM