ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Бугун туманимиздаги Янгиобод маҳалласида жойлашган 21-умумтаълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Оқдарё туман бош мутахассиси А.Насимов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Д.Адилова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Холмаматов ҳамда маҳалла аҳли иштирок этишди.

Тадбирда  А.Насимов йиғилганларга бугунги мамлакатимиздаги тинчлик, осойишталикнинг аҳамияти, баъзи чет эллардаги танг ва беқарор вазиятлар, айрим ёшларни тўғри йўлдан адашиб, йўл қўяётган хатоликлари, ёшларнинг таълим-тарбиясига эътиборнинг зарурлиги хусусида маъруза қилди.

Тадбир давомида ёшларни психотроп моддалар қабул қилишдан қайтарувчи ҳамда Сурия мамлакатига адашиб ўтиб кетиб, ўз ҳаётини барбод қилган ёшлар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар ҳам намойиш этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM