Мурожаатлар қабули - муаммолар ечими

 Мурожаатлар қабули - муаммолар ечими

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилмоқда. 

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаат ва таклифлари билан бевосита туман ҳокими Шерзод Қудратовга мурожаат қилишмоқда.

Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этишиб, ҳар бир мурожаат шу жойнинг ўзида манфаатдор ва масъул томонлар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Барча мурожаатлар белгиланган муддатда жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM