Оқдарёлик ёш ўғлон "Children of Asia-2022" мусобақаси ғолиби бўлди
Яқинда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари-2022” VII Халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Оқдарё тумани Янгиравот-1 маҳалласида истиқомат қилувчи ёш спортчи Дониёр Ибрагимов ҳам иштирок этиб, спортнинг эркин кураш тури бўйича 62 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллади ва олтин медал соҳиби бўлди.
Оқдарё туман ҳокимлиги умидли ёш спортчимиз Дониёр Ибрагимовни мазкур ғалаба билан қутлаб, келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилайди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати