Европа Иттифоқи ва “САБР” марказининг лойиҳаси доирасида халқаро консультант Оқдарёга ташриф буюрди

Европа Иттифоқи ва “САБР” марказининг лойиҳаси доирасида халқаро консультант Оқдарёга ташриф буюрди

 

Халқаро консультан ташрифи 2022 йилнинг 12 августида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган, “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан амалга оширилган“COVID-19 нинг  Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларидаги  ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларга таъсирини юмшатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун  ННТларнинг институционал ва ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ўтқазилди.

Бугун Буюк Британиялик халқаро консультант Елена Годфри лойиҳа фаолиятининг самарадорлигини мониторинг ўтқазиш ва баҳолаш мақсадида Оқдарё туман “Чойхона” Қишлоқ ахборот ресурс марказига (ҚАРМ) ташриф буюрди.

Елена Годфри хоним  ҚАРМда касбий кўникма курслари битирувчилари, Европа Иттифоқи грантларини ютиб олган ва айни пайтда кичик тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашди.

Учрашув мобайнида хотин-қизлар ва ёшлар лойиҳа доирасида яратилган касбий кўникма курсларининг қисқа муддатлиги, кам таъминланганларга ажратилган грант маблағлари ва тадбиркорлик тренинглари каби имкониятлардан кенг фойдаланганликлари ҳақида айтиб беришди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу имкониятлардан фойдаланган аёллар ва ёшларнинг иқтисодий шароити яхшиланди ва улар уй шароитида, оила аъзоларини жалб қилган ҳолда кичик тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишди.

“Лойиҳанинг давом этишини жуда ҳам хохлардим” деди Тошпўлотова Ш. “Мен қандолатчиликйўналиши бўйича ҚАРМ курсини битириб, бизнес-режа ёздим ва ҚАРМ қўмитаси қарори билан менга бизнес-грант ажратилди. Грант маблағиэвазига газ плита сотиб олдим ва қандолатчилик маҳсулотларини пишириб тақрқатишни бошладим. Бундай қўшимча даромад оиламизнинг иқтисодий аҳволини яхшилади ва келажакка ишонч уйғотди. Айни пайтда мен  катта бир ташкилотнинг қандолатчиси сифатида фаолият юритаяпман”.

Елена Годфри хоним тадбир якунида лойиҳанинг ижобий натижаларга олиб келганлигини ва яратиб берилган имкониятлардан фойдаланган хотин-қизлар ва аёлларнинг ҳаётлари яхши томонга ўзгарганлигига урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Европа Иттифоқи ва “САБР” маркази томонидан очилган Оқдарё тумани “Чойхона” ҚАРМИда 338 нафар кам таъминланган хотин-қизлар ва ёшлар қисқа муддатли курсларни 6 та йўналиш бўйича битиришди ва улардан 96 нафари 226,1 миллион сўмлик грант маблағларини ютиб олишди.

Тадбирда маҳалла вакиллари, Оқдарё туман ҳокимият вакиллари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM