Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш йўлида

Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш йўлида

Бугун туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари томонидан туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва экспортга йўналтириш фаолиятини юритаётган "FAST NET EXPORT" МЧЖ корхонаси фаолияти ўрганилди. Корхонининг бугунги кундаги экспорт  фаолияти, муаммо ва таклифлари бўйича фикр алмашинилиб, келгуси режалар белгилаб олинди. Жумладан, экспорт фаолияти учун яратилган имтиёзлар, халқаро сертификатларни олиш тартиби ва аҳамияти бўйича тадбиркорга қўшимча маълумотлар бериб ўтилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM