Ўқитувчиларнинг анъанавий Август кенгаши бўлиб ўтди

Ўқитувчиларнинг анъанавий Август кенгаши бўлиб ўтди

2022-2023 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш ҳамда янги ўқув йилидаги муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида бугун Оқдарё туман Халқ таълими бўлими ходимларининг  анъанавий Август конференцияси бўлиб ўтди. 
Ушбу тантанали тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов, туман прокурори А.Вахабов ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари сўзга чиқиб педагог ходимларни ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этди. Шунингдек, туман ХТБ мудири С.Ортиқова ўз маърузасида бугунги кундаги таълим соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлардан руҳланиб, Президентимиз томонидан ўқитувчиларга  берилаётган юксак эътироф ва эътиборга ўз миннатдорчилик сўзларини билдирди. 
Тадбир сўнгида 2021-2022- ўқув йилида  мувафаққиятга эришган таълим фидойиларига туман Халқ таълими бўлимининг эсдалик  совғалари топширилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM