Расмий муносабат: Муаммо тезкор бартараф этилди

Расмий муносабат: Муаммо тезкор бартараф этилди

 

Жорий йилнинг 2 август куни “Aks-sado” телеграм каналида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасидаги янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг субсидияга олган уйлари сифатсиз қурилганлиги, ичимлик суви муаммоси, хонадонлар ер тўла қисми сувга тўлиб кетганлиги ва ушбу муаммоларни бартараф этиб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ёритилди.

Мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида Оқдарё туман ҳокимлиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари жалб этилиб ер тўла қисмидаги сув тозаланиб, уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва муаммолар бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM