Ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилди

Ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилди

Бугун ҳоким ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366 сонли қарори бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуров ва вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси, Бандлик бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ва Пенсия жамғармаси бошқармаси вакиллари олиб борди.
Савол-жавобларга бой бўлган семинар ҳоким ёрдамчиларига манзур бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM