МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

 

Жорий йил 15 сентябрь куни “Оқдарё овози” газетасининг №33 сонида ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий каналларида эълон қилинган “«Навбаҳор» кўчаси қачон обод бўлади?” сарлавҳали мақолада шу кўчада истиқомат қилувчи фуқароларнинг Оқдарё тумани “Лойиш” МФЙга қарашли Навбаҳор кўчаси ёзда чанг, қишда лой бўлиб, қаровсиз ва аянчли аҳволга тушиб қолганидан шикоят қилиб, мутасаддилардан кўчани асфальт қилишда амалий ёрдам беришларини сўраб қилган мурожаати ёритилган.   

Мурожаатда келтириб ўтилган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасида бугун Оқдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш олиб боришди. Ўрганиш давомида шу кўчада истиқомат қилувчи фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра шуни маълум қиламизки, Лойиш маҳалласидаги узунлиги қарийб 500 метр бўлган “Навбаҳор” кўчасига шағал тош ётқизилган бўлиб, айни вақтда қониқарли аҳволда, фақат айрим фуқаролар томонидан уйлари рўпарасига тупроқ ва қум каби қурилиш ашёлари тўкилиши натижасида кўчанинг бази жойларида чанг ва тупроқ вужудга келган. Жорий йилнинг 4-чораги давомида мазкур кўчага ҳашар йўли билан қайта шағал ётқизилишини ва келгуси йил давлат дастурига киритилса дастур асосида асфальлаштирилишини  маълум қиламиз.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM