Мактабларнинг иссиқлик тизими барқарор ишлаши керак

Мактабларнинг иссиқлик тизими барқарор ишлаши керак

Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов тумандаги ижтимоий соҳа объектлари хусусан, умумтаълим мактабларининг иссиқлик тизими масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, кунлик ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Жумладан, бугун туман раҳбари Пиримкент маҳалласидаги 11-мактаб, Миёнқол маҳалласидаги 10-мактаб ҳамда Авазали маҳалласидаги 56-умумтаълим мактабларининг иссиқлик тизими ва шарт-шароитларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва қиш фаслида иссиқлик тизимини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида барча чораларни кўриш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM