Оқдарё туманида “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида ноябрь ойида қандай ишлар амалга оширилди?

Оқдарё туманида “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида ноябрь ойида қандай ишлар амалга оширилди?

 

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекциясига 2022 йил ноябрь ойи учун бюджет даромадларига 6 960.0 млн.сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
7 574.6 млн.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 108.8 фоизга (614.6 млн.сўм ортиғи билан) бажарилди.

Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида солиқ органлари томонидан изчил ишлар амалга оширилиб келмоқда.

“Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида туманда 1517 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шундан 660 та тасига кўмаклашиш зарурлиги, 857 тасига кўмаклашиш зарур эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг 259 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 56 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда, 75 тасига солиқ режимини танлашда, 63 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари, 61 тасининг 29 млн, 690 минг сўм бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 119 тасининг 107,9 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги бошқа ортиқча солиқ турларидан қоплаб беришда, 27 тасининг бошқа идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган  сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Солиқ мобил иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матритцали штрих код (ҚР-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг ноябр ойида туманда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 258 нафарни ташкил этди.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни сизларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспекцияcида фаолият юритувчи барча даражадаги ходимлар сизларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Ўзларингизни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб алоқа тармоқлари орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

Озод Илёсов,

Оқдарё туман давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи                                                 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM